Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазирлиги академияси ходимларига махсус унвонлар берилди
10:12 / 2021-04-06

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, вазирлик Академиясининг бир гуруҳ ходимларига навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этган тадбирда тизимдаги ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари халқчил тузилмага айланиб бораётгани, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали механизмлари ҳаётга татбиқ этилиб, соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлаш янги босқчиқда амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Курсантларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш биз, ёш офицерлар зиммасига улкан масъулият юклайди, – дейди Академиянинг саф қисми отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, катта лейтенант Ғанижон Қосимов. 

– Навбатдаги махсус унвонга муносиб кўрилганим хизмат фаолиятимга куч ва ғайрат бағишлайди.

Тадбир давомида республикамиз миқёсида ўтказилган нуфузли спорт мусобақаларида зафар қучган курсантлар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Шу куннинг ўзида Ички ишлар вазирининг кўрсатмаси асосида ўтказилган саф кўригида Академия шахсий таркибининг хизмат ва жанговар шайлиги текширувдан ўтказилди.

Кўрик давомида таркибий тузилмалар ходимлари, офицер, сержант ва сафдорлар таркиби, шунингдек тингловчи ҳамда курсантларнинг ҳужжатлари, хизмат кийимидан фойдаланиш тартиби, зарур анжомлар текширилди.

Академия Кадрлар бўлими бошлиғи, подполковник Бобур Дадажоновнинг айтишича, доимий ва ўзгарувчан таркиб ўртасида ўтказилаётган машғулотлар жамоада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жанговар ҳушёрликни ошириш ҳамда касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.

Қайд этиб ўтиш керак, Академия тезкор вазият кескинлашганда Тошкент шаҳри ва унинг атрофи бўйича мудофаа маконини ҳимоя қилиш режаси доирасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, тезкор хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг захирасидаги тезкор-ўқув бўлинмаси ҳисобланади.

 

ЎзА