English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
11:15 / 2025-07-02

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга: 

“Ватан таянчи” ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра қўшимча балл бериш;

“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Маълумот учун, олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига асосан “Ватан таянчи” ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган отряд аъзолари Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлиши; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ—17-сон қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши ташкил этилган эди.

ЎзА