Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазиридан ишга тиклашда ёрдам сўрашди
18:35 / 2023-05-26

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Ички ишлар вазири П.Бобожоновга турли сабаблар билан тизимдан ишдан бўшатилган собиқ ходимлар, уларнинг оила аъзолари мурожаат қилиб, ишга тиклашда ёрдам сўради.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Муқимов ва Ҳ.Муқимованинг масаласи ҳам шу ҳақда эди. Улар икки йил профилактика инспектори вазифасида фаолият кўрсатган ўғлининг ўтган йил ноҳақ ишдан бўшатилганини билдириб, уни ишга тиклашда вазирдан кўмак сўрашди. 

П.Бобожонов мурожаатчиларни эшитиб, масалани ўрганиб чиққан ҳолда хулоса берилишини билдирди. Қабул давомида ижтимоий дафтарларда рўйхатда турадиган бир гуруҳ фуқароларга Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб даромад топиш мумкин бўлган маиший техника ва бошқа воситалар берилди. Шунингдек, фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID-карталар топширилди. Олий суд раиси, Республика Бош прокурорининг қабулларида ҳам нафақат Самарқанд вилояти, балки юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.