Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазири ўрганишни Андижонда давом эттирмоқда
15:50 / 2023-02-15

Президент топшириғи асосида аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Наманган вилоятида ўрганиш ишларини якунлади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди ва амалда таъминланмоқда.

Ўрганиш ишлари Андижон вилоятида давом эттирилмоқда. Вилоятнинг Андижон туманида олиб борилган ўрганишда вазир  мактабгача таълим муассасаларида шароитларни яхшилаш ҳамда мактабларда ўқувчиларни ҳунарга ўргатиш ишларини баҳолаш мақсадида 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.  

Таълим маскани 604 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиб, унда намуна сифатида ёшларни ҳунарга ўргатиш вазифаси ижрога қаратилган. Мактабда 10-, 11 - синф ўқувчилари учун сават тўқиш, кўрпача тикиш, мебель таъмирлаш, пойабзал тузатиш, қандолатчилик, тайёр маҳсулот қадоқлаш, ширинликлар ва овқат пишириш, чеварлик ҳамда тикувчиликка мослашган ўқув синфлари фаолият юритмоқда.  

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва улар ўртасидаги низоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича мактаб қошида  инспектор психолог фаолият юритмоқда. Ёшларни таълимга йўналтириш, маънавиятли ва баркамол бўлиб улғайишига қаратилган дастурларнинг ижроси таъминланиши юзасидан унга  тегишли топшириқлар берилди.  

Эътиборлиси, мазкур мактабнинг ҳунарга ўргатиш бўйича  тажрибасини бошқа вилоят ва туманларда ўрганишмоқда.    

П.Бобожонов маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси борасида «Садда таги» маҳалласида шакллантирилган бешликнинг ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.  

Йил давомида биронта жиноят содир этилишига йўл қўймаган «Садда таги» маҳалласи профилактика инспектори А.Аброровнинг хизмат фаолияти намунали, деб баҳоланди ва унинг ижобий тажрибасини бошқа маҳаллаларда жорий қилиш топширилди.  

«Янги Андижон» массивидаги қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари давомида арча кўчатлари экилди. Йил давомида бу ерда 3 мингга яқин турли кўчатлар экилади.  

Ушбу массивдаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган йўл ҳаракати хавфсизлиги хонаси ўрганилди. Маълум бўлишича, бундай ўқув хоналари вилоят бўйича 64 мактаб ва 85 болалар боғчасида яратилган.  

Ўрганиш ишлари жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда соҳа раҳбарларининг иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар берилди.  

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.  

 ЎзА