“Ички ишлар вазири кубоги” учун мусобақалар бўлиб ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида вазирлик таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари ўртасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
[gallery-25870]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлида қабул қилинган “Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасидаги турнирда аёллар ва эркаклардан иборат 20 га яқин жамоа иштирок этмоқда.
«Ички ишлар вазири кубоги»нинг ғолиб ва совриндорлари эртага, 24 октябрь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА