Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазири 21 нафар фуқаронинг мурожаатини қаноатлантирди
17:01 / 2023-05-04

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда давлат органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича ўзига хос самарали механизм яратилган.

Белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида давлат органлари раҳбарлари, шу жумладан, ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан соҳа мутасаддилари иштирокида Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги Бўстон маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди.  

Қабул давомида фуқаролардан турли масалаларда 54  мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 32 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолар, 20 таси ички ишлар органларига хизматга (ўқишга) кириш ва қайта тикланиш ҳамда иккитаси маҳкумларнинг жазони ўташ муассасаларини ўзгартиш масалаларини ташкил этди.  

Мурожаатларнинг 29 таси ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганиш талаб этилаётган 25 мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.  

Сайёр қабул жараёнида суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатларидан норози 21 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. 6 нафар собиқ ходим ички ишлар органларига қайта ишга тикланди ҳамда 2 нафар жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг жазони ўташ билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА