Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари шарафланди
12:01 / 2022-02-20

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларнинг ота-оналари билан раҳбариятнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва янгиланишларга, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Аммо кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги қайд этилди. Келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан таъмагирлик ва йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда ходимларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Тадбир якунида республика ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномаси топширилди.

Довуд Абибуллаев, 
ЎзА