Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантирмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:29 / 2022-03-18

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш ва обрўсизлантиришга қарши курашиш мақсадида тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга тушди. У аввал содир этган қонунбузарлиги учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва чора кўрмаслик эвазига Фарғона тумани Лоғон қишлоғи ҳудудида профилактика инспекторига 400 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилиб, ушбу пулларни берган вақтида ушланган.

Муқаддам содир этган жинояти учун пробация бўлими ҳисобида туриб, жазо ўтаётган шахс жабрланувчига Тошлоқ туман ИИБ бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳида таниши борлигини айтиб, унинг «Дамас» русумли автомашинасини жарима майдонида чиқариб беришини айтган. У 900 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бошқа бир фуқарога эса гўёки Фарғона вилоят ИИБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида танишлари борлигини айтиб, унга «В», «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бир ҳафта муддатда олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига 2 миллион 600 минг сўм миқдордаги пулларни қўлга киритган.

Қўштепа туманида яшовчи, бир неча бор судланиб пробация ҳисобида жазо ўтаб келаётган яна бир шахс фуқарога йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 3 миллион 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаган. Бундан ташқари, яна бир фуқародан «Дамас» русумли автомашинасининг 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги муддати ўтган қарздорлигини ижобий ҳал қилиб, жарима майдонидан чиқариб беришни айтиб, 1 миллион 500 минг сўм пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА