English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари ходимларига байрам туҳфаси
06:31 / 2025-12-07

Ўзбекистон Республикаси конституцияси байрами арафасида Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси биноси капитал таъмирланиб, замонавий кўринишда фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов, Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Нишонов мазкур замонавий маъмурий бинонинг фойдаланишга топширилиши тизим ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа эканлигини таъкидлади.

Бундай шароитлар ходимларга янада куч-ғайрат бағишлашга, хизмат сифатини оширишга, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг янада самарали бўлишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Маълумки, ички ишлар тизими ходимларининг саломатлиги, уларнинг хизматга шай ҳолда бўлиши мамлакат тинчлиги ва хавфсизлиги учун беқиёс аҳамиятга эга. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими бу борада соҳа учун доимий равишда юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Даволаш-профилактика бўлими ва поликлиникада 77 нафар малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.

Мазкур бино 1978 йилда қурилган бўлиб, ўтган йиллар давомида таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Соҳа ходимларига муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида бино капитал таъмирлангач, замонавий қиёфа касб этди. Шу билан бирга, қўшимча равишда янги кутиш зали ва ошхона қуриб битказилди. 50 ўринли маърифат зали ташкил этилди.

Тантанали тадбирда бир гуруҳ тиббиёт бўлими ходимлари фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. Тиббий бўлимга 2 та янги хизмат автомашиналари топширилди.

Рамзий лента қирқилиб, замонавий бинода яратилган шароитлар билан танишилди.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат) ЎзА