Ички ишлар органлари ходимлари шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Термиз шаҳар ИИБ биносида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Ў.Тўраев сўзга чиқиб, ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган мард ва садоқатли, ватанпарвар юрт посбонларини байрам билан табриклади.
Алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-9275]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА