Навоий вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига планшетлар топширилди.
Бугунги кунда барча соҳаларда хизмат қилаётган ходимларнинг самарали фаолият олиб боришлари ва бунда ахборот технологиялардан унумли фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, бу жараён ички ишлар органларида ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Тадбирда Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-марифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник Ҳамза Махсумов сўзга чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, келгусида ходимларнинг ҳар томонлама билим ва салоҳиятга эга бўлишларида, қисқа вақтда улкан натижаларга эришишда мазкур алоқа қурилмаси самара беришини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда ИИВ масъул ходими майор Азамат Нуруллаев планшетдан фойдаланиш жараёнини тушунтириб, ходимлар билан кунлик, ҳафталик ҳамда йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, мазкур қурилма учун масъулиятни ошириш ҳамда самарали фойдаланиш бўйича йўриқномалар ўтилиб, махфийлик қоидаларига риоя қилиниши айтилди.
А.Бўриев, ЎзА