Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар органлари — инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячиси (+видео)
11:48 / 2025-12-10

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, подполковник Хуршиджон Хасанович Рўзиев ҳамда истеъфодаги генерал-майор Тохир Охунович Муллажонов иштирокида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари учун “Ички ишлар органлари – инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, барча туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек, шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосари лавозимларига тайинланиш учун ташкил этилган ўқув йиғинларида таҳсил олаётган тингловчилар иштирок этди.

Тадбирда, аввало, ички ишлар органлари ходимларининг касб этикаси, масъулияти ва шахсий тартиб-интизоми юзасидан амалий тавсиялар берилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – ҳар бир ходимнинг кундалик фаолиятида устувор вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлаб, хизматда учраши мумкин бўлган мураккаб вазиятларни қонуний ва ҳалол йўл билан хал қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, давлатимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини юксак даражада ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини адолатли ва холис кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтиришга қаратилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида тингловчилар томонидан ички ишлар органларидаги замонавий ислоҳотлар, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, фуқаролар билан ишлашнинг янги механизмлари, ички назорат ва қонунийликни таъминлашга оид бир қатор саволлар берилди. Барча саволларга батафсил, ҳаётий мисоллар билан бойитилган жавоблар тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлашича, бу каби учрашувлар тингловчиларнинг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, мутахассис сифатида ўз олдиларига қўйилган вазифаларнинг масъулиятини тўла англаб олишларида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув якунида тингловчилар ИИВ раҳбарияти ва фахрийга самимий миннатдорлик билдириб, инсоният манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилувчи соҳа ходими сифатида доимо масъулиятли бўлишлари, қонунларга қатъий амал қилишлари ва хизмат бурчини сидқидилдан адо этишларини таъкидлаб ўтилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5bXN1tMOCj0?si=74Wky9fmUUNu_wvT" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА