French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ички бозорда импортни камайтириш, ташқи бозорда экспортни кўпайтириш!” – Асосий шиор (+видео)
15:41 / 2023-02-22

Тошлоқ туманининг Бешолиш даҳаси адирлардан иборат. 2020 йилда бу ерда “Келажак” саноат зонаси ташкил этилди. Унинг лойиҳалари қаторида тадбиркор Шерзод Ботиров муассислигидаги “Amira Textile” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бўлган. 2022 йилда у қуриб битказилди. Хориждан самарадор дастгоҳлар келтирилиб, ишга туширилди.

Лекин тўқув дарстгоҳлари аввалгиларига ўхшамас эди. У компьютерга юкланган дастурга кўра икки, уч қат тўқий олар, бу эса истеъмолдаги турфа ҳил уст-бош, спорт ва оёқ кийимлари матоларини, ҳатто мебел қопламаларини ҳам тўқий оларди. Тадбиркор тўқув цеҳи билан чегараланмади. Айни чоғда тикувчиликни ҳам йўлга қўйди. Натижада тайёр маҳсулот турлари кун сайин ортиб борди. Секин-аста дастлаб Қўқон, кейин Тошкент, энди қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги йирик улгуржи бозорларидаги савдо ширкатлари Тошлоққа, “Amira Textile”га кела бошладилар.

Мамлакатимизнинг турли шаҳар-туманларида ташкил этилган саноат корхоналари туфайли тадбиркорлик камида икки ҳисса ривожланди десак муболаға бўлмайди. Масалан, шу бугунга қадар хориждан олиб келинаётган аёлларнинг устки костюмлари ўзбек пахтасининг момиқлантириб ишлаб чиқарилган ипидан тўқилган ва тикилган. У Тошлоқ туманидаги саноат зонасининг маҳсулоти.

Ҳар бир корхона, тадбиркорнинг иш юритиш ички сиёсати, ўз дастури бўлади. Бундай йўл “Amira Textile”да ҳам бор.

–Корхонамизнинг ўзига хослиги шундаки, биз Ўзбекистон бозорларига келаётган импорт трикотаж маҳсулотларини қисқартириб, ўрнини эгаллашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз кенг ассортиментли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорга тақдим этяпмиз, – дейди ижрочи директор Алишер Қўчқоров.

Бу мақсадга эришилаётганини унинг иқтисодий натижаларидан ҳам кўриш мумкин. Бу ерда яратилган иш ўрни ва мутахассислар билан маҳсулот ҳажмини 2023 йилда 210 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган.

–Ўтган йилги қисқа ишлаш вақтида Россияга 300 минг долларлик экспортни амалга оширдик, – дейди Алишер Қўчқоров. – Йил бошида 1 миллион долларлик шартномага эришдик. Биз 2023 йилда уни 5 миллион долларга етказамиз.

“Ички бозорда импортни камайтириш, ташқи бозорда экспортни кўпайтириш!” Бу “Amira Textile” шиоридир.

Бу ерда яна бир ўзига хосликни учратасиз. Йигит-қизлар, мутахассислар чет элларга бориб ишлаётган ҳолатлар кўп учрайди. Тошлоқдаги саноат корхоналарига эса ҳориждан келиб ишлашмоқда.

–Мен Туркиянинг Газиантеп шаҳриданман, – дейди лойиҳачи Усмон Пўлат. – “Amira Textile” корхонасида Европа талаблари асосида илғор технологиялар асосида иш ташкил этилгани ва асосийси, маҳсулот сифатли бўлгани учун ҳам Ўзбекистонга, Тошлоқ туманига келиб ишлаяпман.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/u_Ed-HnK-KE" title="“Ички бозорда импортни камайтириш, ташқи бозорда экспортни кўпайтириш!” – Асосий шиор" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Биз сизни Тошлоқ туманидаги бор йўғи иккита тўқимачилик-тикувчилик саноат корхонаси билан таништирдик. Умуман, бугун туманда фаолият кўрсатаётган катта ва кичик саноат корхоналари 526 тани ташкил этади. 2023 йилда эса улар қаторига яна 56 таси қўшилди.

Эътиборингизга ўзингиз таҳлил қилиш учун қуйидаги кўрсаткичлар инфограммасини ҳавола қиляпмиз.

Бу рақамлар Тошлоқ тумани йирик саноат марказига айлангани ва истиқболи ҳам ишончли эканидан дарак беради.

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов (видео)