English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИЧКИ АУДИТ НАЗОРАТИ: 80 та ҳолатда хато ва камчиликлар аниқланди
14:55 / 2022-06-07

Президентимизнинг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратида Ички аудит хизмати ташкил этилган.  

Вазирлик Ахборот хизматининг маълум қилишича, Ички аудит хизмати тўғрисида низом, ходимлар лавозим йўриқномаси ва Ички аудит хизматининг 2021 йил ва 2022 йил учун иш режаси тасдиқланган. 

Ички аудит хизмати томонидан 2021 йилги иш режага асосан вазирликнинг тизим ташкилотларида аудит тадбирлари ташкил этилди. Аудит тадбирлари натижасида 25 та ҳолатда 378  минг 311,5 сўм миқдорида  хато ва камчилик аниқланган. Жумладан, бу ходимларни ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан 7 та ҳолатда 59 310,1 минг сўм, ходимларга иш ҳақи ҳисобидан тўланадиган солиқ ва тўловлар кам ҳисобланганлиги сабабли 2 та ҳолатда 21 064,6 минг сўм, товар ва хизматларни етказиб берувчилар ўртасида юзага келган дебиторлик қарздорликларни ўз вақтида сўндирилмаганлиги сабабли 16 та ҳолатда 297 936,8 минг сўмни ташкил этди. 

Товар-моддий захиралари бўйича ҳисоботларни нотўғри шакллантирилиши натижасида 5 261,2 минг сўм миқдорида  хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. 

Ички аудит хизматининг 2022 йилнинг  биринчи чорагида аудит тадбирлари вазирликнинг ҳудудий бош бошқармаларида ўтказилган бўлиб, аудит тадбирлари натижасида 80 та ҳолатда 223  минг 913,1 сўм миқдорида хато ва камчилик аниқланган. Бу асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда 7 та ҳолатда 150 603,1 минг сўм, ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан 56 та ҳолатда 25 257,0 минг сўм, товар ва хизматларни ҳисобини юритишда 5 та ҳолатда 46 942,9 минг сўм, товар ва хизматларни етказиб берувчилар ўртасида юзага келган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ўз вақтида сўндирилмаганлиги сабабли 12 та ҳолатда 1 110,0 минг сўмни  кўрсатди. 

Ички аудит хизмати томонидан аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга меҳнат қонунчилигига асосан чоралар кўрилган. 

ЎзА