Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви учун 3,9 миллиард сўм қарздорлик ундирилди
17:05 / 2025-12-12

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан сув таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан ичимлик сувидан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 4993 та ижро ҳужжати келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тадбирлар давомида 3,9 миллиард сўм қарздорлик ундирилди. 

Шунингдек, қарздорларнинг номида бўлган 215 миллион сўмлик мол-мулклар белгиланган тартибда хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. 143 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири