Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти 91 фоизга етказилди
16:47 / 2020-08-18

Шу кунларда Қумариқ маҳалласида 5 километр янги сув тармоғи тортилмоқда, 2 та сув қудуғини мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.


Андижон вилояти Булоқбоши туманида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш доирасидаги дастурлар доирасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кейинги уч йил ичида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 71 фоиздан 91 фоизга ошди.

– Жорий йилнинг ўтган даврида 108 километр масофага янги сув тармоғи тортилди, – дейди «Андижон сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти Булоқбоши тумани бўлими раҳбари Ҳурматой Каримова. – Шунингдек, 9 та мавжуд сув қудуғи таъмирланган бўлса, 21 та янги қудуқ ишга туширилди. Ана шу ишлар самараси ўлароқ, туманда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш янада яхшиланди.

Айни кунга қадар Навоий, Учтепа, Зарғалдоқ, Раиш, Ривож, Шарқ юлдузи маҳаллаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан тўла таъминланди.

3.jpg

Шу кунларда Қумариқ маҳалласида 5 километр янги сув тармоғи тортилмоқда, 2 та сув қудуғини мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

– Маҳалламиздаги аксарият, айниқса, янги кўчаларда ичимлик суви йўқлигидан одамлар анча қийналарди, – дейди Қумариқ маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдуллажон Шокиров. – Бу масалада мутасадди идораларга кўп мурожаат қилдик. Шукр, бу йил давлат дастури доирасида маҳалламизнинг ҳар бир кўчасига сув туширилмоқда. Насиб этса, энди маҳалладошларимиз уч-тўрт юз метр узоқдан сув ташиб келиб юрмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йил охирига қадар Байналмилал маҳалласига 9,5 километр узунликдаги сув тармоғи тортилади ҳамда мавжуд сув қудуғи капитал таъмирланади.

Туманда бу борадаги ишлар режа асосида давом эттирилиши белгиланган.

4.jpg

5.jpg

6.jpg