Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?
18:16 / 2023-02-13

Андижон вилоятида 2022 йил давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар таҳлил этилганда, салмоқли қисмини табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар ташкил этган.

Вилоятда одамларни қийнаётган, энг кўп мурожаатлар бўлган ана шу соҳаларда ўтган йили қандай ишлар амалга оширилди?  

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2022 йилда барча манбалар ҳисобидан 287,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига вилоят бўйича 176 та объектда 854,4 километр масофага ичимлик ва оқава сув тармоғи тортилди, 150 та сув қудуғи ҳамда 18 та сув иншоотида қурилиш, реконструкция ишлари амалга оширилди. Натижада, вилоят аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 84,2 фоиздан 85,5 фоизга ортди.  

 [gallery-10559]

Бу борадаги ишлар  жорий йилда ҳам режа асосида давом эттирилиши белгиланган. 2023 йилда аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тармоғини яхшилаш мақсадида 899,1 километр ичимлик сув тармоғи тортиш, 194 дона сув қудуғини, 21,1 километр оқава сув тармоғини, 2 дона оқава сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш орқали аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 88,3 фоизга етказиш кўзда тутилган.  

Вилоятда 2022 йилда жами 8 километр узунликдаги газ тармоғи тортилди. Шунингдек, манзилли дастурлар доирасида 9,1 километр узунликдаги газ тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланди. Ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига 7 минг 744 дона маиший газ баллони ҳамда 70,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.  

2023 йилда 10 километр узунликдаги газ тармоғи тортилиши, шунингдек, манзилли дастурларга асосан, 9,3 километр узунликдаги газ қувурлари мукаммал ва жорий таъмирланиши белгиланган.  

Ҳудудлардаги аҳоли хонадонларига жами 79,5 минг тонна суюлтирилган газ ҳамда 3 минг дона маиший газ баллони етказиб берилади.  

Ўтган йили вилоятда 416,5 километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари, 97 та трансформатор пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Ушбу ишларни бажариш учун 6,9 миллиард сўм маблағ сарфланди. Натижада 93 мингдан ортиқ аҳоли хонадони, 1 мингга яқин ижтимоий соҳа объекти ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.  

Жорий йилда жами 687,1 километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 255 дона трансформатор пунктида қурилиш ҳамда реконструкция ишлари бажарилиши,  3 та янги подстанция қуриш режалаштирилган. Ушбу қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун 149 миллиард 252 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.  

Жорий йилда белгиланган ишларнинг амалга оширилиши аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти янада яхшиланишига, андижонликларнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилади.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА