French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик сув таъминоти яхшиланди
16:20 / 2022-02-17

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида Тинчлик, Навбаҳор, Бўзачи, Бўстон, Имом-Бухорий, Жарқоқ, Чўлқувар каби 7 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.

 Айни кунда туманда 18 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 13 минг 754 нафари ўзбеклар бўлса, қолгани қозоқ, туркман, рус, тожик ва татар миллатига мансуб фуқаролар. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туманда тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёж тўла қондириладиган бўлди. 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинида 15,2 километр ичимлик сув тармоғи тортилди. Сув манбаси сифатида “Чўлқувар” сув иншооти қуриб фойдаланишга топширилди. “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 800 дан ортиқ аҳолини кўп йилдирки қийнаб келаётган тоза ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди. Бунинг учун 8,4 километр масофада ичимлик сув тармоғи қурилиб, асосий гидроиншоотга уланди. Айни кунда “Чўлқувар” сув иншоотининг биринчи кўтариш насосидан “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1 минг 360 нафар аҳоли яшайдиган 240 та хонадонга илк бор марказлашган ичимлик сув етказилмоқда.  

Ўтган йили “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида киришилган мазкур лойиҳага биноан ҳудудда 5 миллиард 200 миллион сўм маблағ ҳисобидан 13 километр масофага сув қувури тортилди. 4,6 километр аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан таъминланди “Бўзачи” гидроиншоотга маҳаллий бюджет ҳисобидан соатига 10 метр куб сувни тозалаш ва фильтрлаш ускунаси ўрнатилди. Қувурга ҳайдаш ускунаси ўрнатилгани ҳисобидан 475 та хонадоннинг тоза ичимлик сувга бўлган талаби қондирилди.

Бунда 1,5 километрга сув тармоғини тортиш учун 879 миллион сўм сармоя ажратилган. 2022 йил бошларидан туман марказида истиқомат қилаётган аҳолини ичимлик сув билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун “Чўлқувар” гидроиншоотида 1 миллиард 100 миллион сўм қийматида, соатига 75 метр куб сувни фильтрлаб берувчи махсус технология ўрнатилгани ички қувватни оширди. Маҳаллалараро 3,9 километрга қувур тортилди. 17 километр масофада аҳоли хонадонини ичимлик суви билан таъминлаш ишларига жами қиймати 11,6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган. Умуман, бу саъй-ҳаракат туфайли туман аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.  

Зариф Комилов,  ЎзА