English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади
19:26 / 2023-02-02

Тошкент вилоятида аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида тегишли чоралар кўриляпти. Таҳлилларга кўра, 2023 йилда 296,4 миллиард сўмлик 56 та лойиҳа доирасида 535,7 километр ичимлик суви ва 70,1 километр оқова сув тармоқлари тортилиб, фойдаланишга топширилади. Амалга ошириладиган ишлар туфайли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 77,5 фоизга, оқова хизматини эса 19,8 фоизга етказиш режа қилинган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан, 2022-2023 йилларда жами 382 та маҳаллада яшовчи аҳолининг ичимлик, оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 532,4 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Дастур доирасида 1 минг 264,2 километр 171 та сув иншоотлари ва 2 дона оқова сув насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилинади.  

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ўтган йил ажратилган 221,4 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 58 та лойиҳа доирасида 342 километр ичимлик ҳамда 54,4 километр оқова сув тармоқлари тортилди. Натижада, Тошкент вилоятидаги 1 минг 22 та маҳаллада яшовчи 2 миллион 999 минг нафар аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 71,2 фоиздан 74,5 фоизга етказилди.  

А.Мусаев, ЎзА.