“ICF World Ranking” турнирида спортчиларимиз муваффақиятга эришди
Таиланднинг Паттая шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган “ICF World Ranking” халқаро рейтинг турнири, шунингдек, U18, U23 ёш тоифасидаги қитъа чемпионати баҳсларида мамлакатимиз вакиллари 13 та медални қўлга киритди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича йилнинг илк нуфузли мусобақасида иштирок этган маҳоратли спортчиларимиз Самандар Сайдуллаев, Иброҳим Носиржонов, Шерзод Қурбоналиев, Асилбек Эрназаров, Мустафо Матибоев, Даниёр Исломов классик слалом, шорт слалом, яккалик ҳамда жамоавий йўналишда баҳс олиб боришди.

Қитъанинг энг кучли спортчилари ва жамоалари билан ўтказилган мусобақалар якунида ҳамюртларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА