Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иброҳим Абдураҳмонов: Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш ва янги авлод ўғитларини етиштириш бўйича Туркия билан ҳамкорлик қилади (+видео)
21:25 / 2026-01-29

Хабар берилганидек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида мамлакатимиз делегациялари қатор ташкилотлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия компаниялари билан музокаралар натижасига кўра, 105 миллион долларлик лойиҳаларга келишилганини маълум қилди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи катта аҳамиятга эга. Боиси икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси, технологиялар алмашинуви, айниқса, қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Туркиянинг илмий лойиҳалари, жумладан, уруғчилик масалалари ва кўчатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун жуда қўл келяпти. Ҳозир юртимизда айни йўналишларда бир нечта лойиҳалар амалга ошириляпти. Ушбу лойиҳаларнинг давоми сифатида ташрифдан фойдаланиб, қатор компаниялар билан учрашдик ва 105 миллион долларлик лойиҳаларга келишдик, – деди Иброҳим Абдураҳмонов.

Вазирнинг таъкидлашича, охирги йилларда Туркияда сунъий интеллектга асосланган техникалар кўпайиб, тажриба ошган. Ушбу тажрибани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва фермерларга етказиб бериш бўйича келишувларга ҳам эришилди. Шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва янги авлод ўғитларини етиштириш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Батафсил YouTube тармоғимизда томоша қилинг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PvXh7aHYRuU" title="Ibrohim Abdurahmonov: O`zbekiston o`simliklarni himoya qilish bo`yicha Turkiya bilan hamkorlik qilad" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА