Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қибрайда йиллик экспорт қуввати 1 миллион доллар бўлган корхона барпо этилмоқда
14:19 / 2020-06-05

Тошкент вилояти Қибрай туманида филиппинлик инвесторлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этилмоқда.


Тошкент вилояти Қибрай туманида филиппинлик инвесторлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов Қибрай туманида бўлиб, Янгиобод маҳалласи ҳудудида Филиппиннинг “LIWAYWAY FOOD” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган «Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш» лойиҳаси билан танишди.

Маълумотларга кўра, лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлиб, ушбу маблағ тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан йўналтирилган. Корхона томонидан йилига минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бир миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Қўшма корхонанинг лойиҳалаштириш ишлари Филиппиннинг “LIWAYWAY LTD GROUP” корхонаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослаштириш ишлари “Nilem Proekt Stroy” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

photo_2020-06-05_14-20-15 (2).jpg

Бугунги кунда лойиҳа доирасида режалаштирилган офис ва ётоқхона биносини қуриш бўйича тупроқ ишлари бошланган. Филиппиннинг “LIWAYWAY MARKETING GROUP LTD” корхонаси мутахассислари қурилиш ишлари сифатини назорат қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар қурилиш ишларини якунлаш, август ойида эса корхонага ўрнатиладиган ишлаб чиқариш технологияларини Филиппин давлатидан олиб келиш режалаштирилган. Келтирилган замонавий, ресурстежамкор ускуналар август-сентябрь ойларида ўрнатилади.

Корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда 300 нафар аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради. 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар лойиҳани ишга тушириш ва биринчи босқичда 50 та иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.

photo_2020-06-05_14-20-15.jpg