“Ибратли оила” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи якунланди
Кўрик-танлов низомига кўра, ҳар бир иштирокчи оила тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди.
Кўрик-танлов низомига кўра, ҳар бир иштирокчи оила тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди. Оилаларнинг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, касб-кори, севимли машғулоти, ўзаро муносабатлари, оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирган видеороликларини тақдим этди.
Бош Қомусимиз, “Оила” кодекси, оила институтини мустаҳкамлаш юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва маънавий-маърифий йўналишдаги тезкор савол-жавоблар викторинаси орқали ўз билимини синовдан ўтказди. Иштирокчиларнинг оилавий ҳаётда учрайдиган салбий муносабатлар акс эттирилган саҳна кўринишларини намойиш қилди.
Танлов якунида Қумқўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Аҳмад Тўхтаев ва Зулфия Турсуновалар оиласи энг ибратли оила, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Узун ва Шеробод туманилик Абдуваҳоб Айматов, Азим Ражабовлар оиласи иккинчи, Шўрчи ва Денов туманидаги Исмоил Намозов ҳамда Эркин Шералиевлар оиласи учинчи ўринларга сазовор бўлди.
Ғолиблар танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.