Туркия президенти матбуот котиби Ибраҳим Калин, Германиянинг “Welt” газетасига берган интервьюсида, Россияга қарши санкцияларнинг фойдасизлигини, бошқа томоннинг стратегик манфаатларини ҳам тинглаш ва тушуниш яхшироқ бўлишини айтди.
Ибраҳим Калин Москванинг НАТО томонидан таҳдид остида эканини, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 30 йил ўтиб Россия президенти Владимир Путин чегараларни қайта чизиб, стратегик иттифоқларни янгилашга ҳаракат қилаётганини айтди.
Калиннинг сўзлари, шанба куни дунёнинг энг йирик иқтисодий кучларидан иборат G7 гуруҳининг Россияни Украина чегарасидан қўшинларини олиб чиқиб кетишга ва инқирозга дипломатик ечим топишга чақириши ортидан янгради.
Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Мюнхендаги учрашуви қўшма баёнотида: “Россия кескинликни пасайтириб, ўз мажбуриятларини бажариши керак”, дейилади.
Агар Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини бузса, G7 гуруҳи унга қарши жиддий санкциялар қўллашга тайёр эканлигини таъкидладилар.
Ғарб давлатлари Россияни Украина билан чегарада 150 мингга яқин аскар тўплаганликда айблаб, Россия собиқ совет қўшнисига қарши ҳарбий ҳужум режалаштираётган бўлиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини таъкидлашди.
Москва бир неча бор Украинага бостириб кириш айбловини рад этиб, Ғарб давлатларини НАТОни Россия чегараларигача кенгайтириб, мамлакат хавфсизлигига путур етказаётганликда айблаган.