Ибрагимов Рустам Холикуловичнинг геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Шимолий Нурота ғарбий қисмидаги космоструктуралар ва олтин маъданлашувини прогнозлаш-қидирув мезонлари” мавзусида
Ибрагимов Рустам Холикуловичнинг 04.00.03 - Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология ихтисослиги бўйича “Шимолий Нурота ғарбий қисмидаги космоструктуралар ва олтин маъданлашувини прогнозлаш-қидирув мезонлари” мавзусидаги геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.ГМ.06.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 13 март куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 10064, Тошкент шаҳар, Олимлар кўчаси, 64g. Геология фанлари университети.
Тел.: (99871) 209-11-32 (5505)
e-mail: ingeo@ingeo.uz