English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ибн Сино мероси авлодлари нигоҳида» республика ижодий ишлар танлови ғолиблари аниқланди
10:57 / 2020-12-12

Август ойида Навоий вилоятида аждодимиз Абу Али ибн Синонинг 1040 йиллигига бағишлаб «Ибн Сино мероси авлодлари нигоҳида» Республика ижодий ишлар танлови эълон қилинган эди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ, мазкур танловга келиб тушган ижодий ишлар саралаб олинди ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар эълон қилинди.  

Абу Али ибн Сино ҳаёти ва мероси бўйича энг яхши саволлар йўналиши:

1-ўрин – Зарина Зубайдуллаева (Бухоро вилояти)

2-ўрин – Моҳичеҳра Камолова (Жиззах вилояти)

3-ўрин – Рустам Эрматов (Навоий вилояти)

Абу Али бин Сино ҳаёти ва меросини тарғиб этувчи энг яхши анимацион (мультфильм, фильм) йўналиши:

1-ўрин – Севарахон Акрамова (Андижон вилояти)

2-ўрин – Санобархон Акрамова (Андижон вилояти)

3-ўрин –Ғолиб Машарипов (Хоразм вилояти)

Демак, ҳар бир йўналиш бўйича 3 та ўрин ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Бундан ташқари, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар ОАВ орқали кенг тарғиб этилади.

Пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда танлов мукофотлари ғолиблар билан билан келишилган ҳолда кўрсатилган манзилга етказиб берилади.

Мазкур танлов Навоий вилоят «Тафаккур» ёшлар тарғибот марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган “XXI асрда Ибн Синога мурожаат” лойиҳаси маблағлари доирасида ташкил этилди.