French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ибн Сино илмидан фармацевтика саноатида ҳам кенг фойдаланилади
08:11 / 2020-03-03

Дунё илм-фани ва тараққиётга қўшган беқиёс ҳиссаси учун Франция, Исроил ва АҚШдаги баъзи шифохоналарга Абу Али ибн Сино номи берилган.


Дунё илм-фани ва тараққиётга қўшган беқиёс ҳиссаси учун Франция, Исроил ва АҚШдаги баъзи шифохоналарга Абу Али ибн Сино номи берилган.

Манбаларда Ибн Синонинг турли фанларга тааллуқли 450 дан зиёд, жумладан, тиббиётга оид 43 асар ёзгани айтилади. Уларнинг атиги 160 таси бизгача етиб келган. Тиббиётга оид асарларининг энг машҳури беш китобдан иборат “Тиб қонунлари”дир. Бу асар қарийб саккиз аср мобайнида Европадаги олий таълим даргоҳларида тиббиёт таълими йўналишида дарслик сифатида ўқитиб келинган.

“Тиб қонунлари” асари ҳозир ҳам илмий ва амалий аҳамиятга эга. У бугунги тиббиётнинг исталган соҳаси учун ўзига хос қўлланма ҳисобланади. Асар иккинчи китобининг ҳозирги замон ички касалликларини даволаш дарслигига тенглаштирилиши бунинг ёрқин мисолидир. Дарвоқе, буюк ҳаким томонидан ишлаб чиқилган 800 доривор ўсимликдан дори тайёрлаш усулларидан ҳозиргача фармацевтика саноатида кенг фойдаланилади.