Ибн Халдун ва Амир Темур тафаккурида жамият ва давлатнинг фалсафий-социологик талқини
Азиза Тошмурадовна ҚАЮМОВА доцент Бухоро давлат университети Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Ибн Халдун ва Амир Темур ўртасидаги тарихий мулоқотнинг социологик мазмуни таҳлил қилинади. Тадқиқотда Ибн Халдуннинг давлат ва жамият ҳақидаги назариялари Амир Темурнинг давлат қурилиши амалиёти билан қиёсий ўрганилиб, уларнинг дунёқарашларидаги умумий ва фарқли жиҳатлар очиб берилади. Шунингдек, ушбу мунозаранинг замонавий социология, сиёсатшунослик ва тарих учун методологик аҳамияти асосланади.
Таянч сўзлар: концепция, эволюция, механизм, табиий қонуният, адолат, асабийя, маънавий бирлик.