Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IBF янгиланган рейтингида чарм қўлқоп усталаримизнинг ўрни қандай?
14:41 / 2026-01-08

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, мазкур жадвалдан уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

Жумладан, супер оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 6-ўринга кўтарилган бўлса, иккинчи энг енгил вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев 11, иккинчи ўта енгил вазн тоифасида эса Ҳасанбой Дўсматов 12-ўриндан жойлашди. Қолган профессионал боксчиларимиз ўз вазн тоифаларида мазкур янги рейтинг жадвалига кира олмади.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли Муроджон Аҳмадалиев фаолияти давомида 16 та жангда иштирок этиб, 14 ғалаба ва 2 мағлубият расмийлаштирган. У айни дамда Калифорниянинг Индио шаҳридаги йиғинда WBA титулига даъвогар Бектемир Мелиқўзиев ва собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан биргаликда машғулотлар ўтказмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА