IBA жаҳон чемпионатининг мукофот миқдорини эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халаков таниқли чарм қўлқоп усталари қаторида жорий йилнинг 2–13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида IBA тизимида ташкил этиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Бу ҳақда хабар берган Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 8,3 миллион АҚШ долларидан иборат бўлишини эълон қилди.

Чемпионатда олтин медални қўлга киритган боксчилар 200 минг, кумуш медаль соҳиблари 150 минг ва бронза медалига эга чиққан боксчилар 75 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА