Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг илк баҳсларига старт берилди.
Мусобақанинг бугунги дастуридан ўрин олган жангларда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, вазни -80 кг. бўлган Жавоҳир Умматалиев 1/32 финал босқичида Дашеил Фанчетте (Сейшел ороллари) билан рақобатлашса, -63,5 кг. вазн тоифасида Саят Ильясов 1/32 финалда Анас Слейманни (Фаластин) синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, дунё биринчилигида Тўлқин Қиличев қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 13 нафар чарм қўлқоп усталари билан иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида: “IBA World Championships – 2025” да ғолиб бўлган боксчилари 300 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади. Кумуш медаль соҳиблари 150 минг, бронза медаль эгалари 75 минг, чорак финал иштирокчилари эса 10 минг АҚШ доллари пул мукофотига сазовор бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА