Иқтисодиётга рақобат муҳитини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномада 2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифамиз эканини қайд этди.
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномада 2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифамиз эканини қайд этди.
“Биз шу йилдан бошлаб инфляция таргетлаш тизимини жорий қилишга ўтдик. Бу йўналишда тегишли қарорлар қабул қилинди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий Банк, Молия вазирлиги иқтисодий ўсиш билан инфляция ўртасида мувозанатни таъминлаши, ташқи хавфни ҳисобга олиши зарур. Давлат томонидан 37 турдаги маҳсулот ва хизматлар нархини тартибга солинаётгани эркин рақобатга салбий таъсир қилмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда энди асосий эътиборни нархларни белгилашга эмас, балки корхоналар ўртасида соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларнинг пасайиши ва сифатини оширишимиз керак”, деди давлатимиз раҳбари.
Халқаро тажриба асосида рақобатни олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва шу орқали рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарур. Бу борада табиий монополия ва рақобат тўғрисидаги қонунларни янгилаш, иқтисодиётга рақобат муҳитини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш талаб этилади.
“Истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли, бошқа йўли йўқ. Нима қилиш керак? Мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа шу каби маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда даладан дўконгача бўлган узлуксиз занжирни яратиш керак”, деди Президентимиз.