French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий манфаатларимиз ҳимояси йўлида
17:32 / 2015-01-14

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 23 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 23 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дўсанов ва бошқалар мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз миллий манфаатлари ва суверенитетини ҳимоя қилиш, юртимиз мудофаа қобилиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Ватанимиз Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, жанговар тайёргарликка эга армия сифатида шаклланди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қаторида божхона хизмати ходимлари давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали фаолият юритмоқда. 2014 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 23 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати салкам 155 миллиард сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди.

Бунда соҳанинг моддий-техник базаси тобора мустаҳкамланаётгани, хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Соҳанинг фидойи ходимлари давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантириб борилмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 12 январдаги фармонига биноан давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун мукофотланганлар орасида божхона хизмати ходимлари ҳам бор.

Тадбирда Ватанимизнинг юксак мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

– Жонажон Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш, эл-юрт манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатиш биз учун энг муқаддас бурчдир, – дейди “Жасорат” медали соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости кичик инспектор-кинологи Отабек Назаров. – Мамлакатимиз эришаётган ютуқларни, юртимизнинг жаҳон миқёсида нуфузи юксалаётганини кўриб кўксимиз фахрга тўлади. Камтарона хизматларимизнинг юксак даражада эътироф этилаётгани биз, божхоначиларни ана шу мақсад йўлида янада фидокорона меҳнат қилишга ундайди.