Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
I-минтақавий (халқаро) илмий-амалий конференцияси якунига етди (+видео)
21:27 / 2022-10-28

Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари пойтахтимизда “Профессионал таълимни барқарор ривожланишининг минтақавий жиҳатлари: чақириқлар ва истиқболлар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференция илк маротаба Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда утказилди. “Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш тармоқлари учун профессионал таълим” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Республикамиздаги вазирлик ва идоралар масъуллари, халқаро экспертлар билан биргаликда Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон Республикаси делегацияси аъзоларидан иборат жами 196 нафар иштирокчилар қатнашди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2SZgBiVtiAY" title="I-минтақавий (халқаро) илмий-амалий конференцияси якунига етди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Конференция давомида мутахассислар томонидан тажрибалар борасида фикрлар алмашинилди.

Бундан ташқари, Европа давлатлари ва Марказий Осиё минтақасида профессионал таълим тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари ва тенденциялари, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, профессионал таълим ва бизнес сектор ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада яхшилаш, профессионал таълимда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг замонавий усуллари ва сифатни таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Конференция якунида фаол иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео) ЎзА