Hyundai Rotem компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси вице-президентлари Кваг Чол Хун ва Ли Вонсанг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида “Hyundai Rotem” компаниясидан харид қилинаётган юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоездни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бугунги ҳолат ва етказиб бериш муддати бўйича ахборот берилди.
Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини ҳам муҳокама қилишди.


М.Пирматова, ЎзА