Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВЖ жаҳон иқтисодиётини тиклашга 650 миллиард доллар ажратади
18:56 / 2021-08-03

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жаҳон иқтисодиётини коронавирус пандемиясидан кейин қайта тиклаш учун 650 миллиард доллар ажратишни маъқуллади, дейилади ташкилот тарқатган хабарда.

ХВЖ сайтида таъкидланишича, маблағни тақсимлаш 23 августда бошланади, Ҳар бир аъзо мамлакат учун ўзининг квотасига қараб маблағ тақсимланади. Тахминан 275 миллиард доллар ривожланаётган бозорлар ва паст даромадли мамлакатлар учун мўлжалланган, дея таъкидланади хабарда.

Ташкилот тарқатган матбуот хабарномасида айтилишича, ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева ушбу қарорни "тарихий" ва “узоқ давом этган инқироз даврида глобал иқтисодиётни эмлаш”, деб баҳолаган.