Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВЖ Украина учун 8,1 миллиард долларлик навбатдаги кредитни тасдиқлади
19:05 / 2026-02-28

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украина учун тўрт йилга мўлжалланган 8,1 миллиард доллар миқдорида янги кредит дастурини тасдиқлади.

- ХВЖ Ижроия кенгаши 5,9 миллиард долларлик махсус қарз олиш ҳуқуқи (тахминан 8,1 миллиард доллар ёки квотанинг 295 фоизи) учун 48 ойлик янги кенгайтирилган маблағ механизми (Extended Fund Facility)ни тасдиқлади, - дейилган ташкилот расмий баёнотида.

- Украинанинг тўрт йил давомидаги умумий ташқи молиялаштириш эҳтиёжи 136,5 миллиард долларни ташкил этади. Молиялаштириш донорлар кўмаги ва қарзни қайта тузиш амалиётидан озод қилинган маблағ орқали амалга оширилади. 2026 йилдаги 52 миллиард долларлик тафовут эса Европа Иттифоқи маблағи, “Катта еттилик”нинг тезкор даромад механизми, икки томонлама кўмак ва яқинда тасдиқланган ХВЖ томонидан қўллаб-қувватланадиган дастур доирасидаги тўлов ҳисобидан қопланиши кутиляпти.

С.Раҳимов, ЎзА