English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВЖ раҳбари жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръати суст эканини таъкидлади
12:13 / 2023-04-11

Жаҳон иқтисодиёти инфляциянинг юқорилиги ва молия секторидаги муаммолар шароитида жуда суст тикланмоқда, деди Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) тақсимловчи директори Кристалина Георгиева.

“Биз ҳали ҳам жаҳон иқтисодиётининг тикланиши суст кечаётганига қарамай, ўзини ўнглаб олишига бўлган  ишончимизни йўқотганимиз йўқ”, – деди у душанба куни Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс билан бўлиб ўтган суҳбатда.  

ХВЖ раҳбарининг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти “инфляциянинг юқорилиги” билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф қилиш учун марказий банклар  ставкаларни кўтаришга мажбур бўлмоқда. Бу эса молия секторида муаммоларни келтириб чиқармоқда, деди у.