Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВЖ: геосиёсий хатар ортмоқда
23:05 / 2025-04-14

– Ҳозир ҳарбий ҳаракат, террор хуружи ва кескинлик кучайиши билан боғлиқ глобал геосиёсий хатар сезиларли даражада ошди, – дейилган Халқаро валюта жамғармаси тарқатган баёнотда.

– Бу халқаро муносабат, иқтисодий барқарорлик бузилишига олиб келади. Уруш, террор ҳужуми, давлатлараро таранглик каби кескин, нохуш ҳодисаларни ўз ичига олган геосиёсий хавф сўнгги йилларда сезиларли даражада кўпайди.

Умуман, ХВЖ умумий геосиёсий хавф ва парчаланиш баҳоланган турли кўрсаткичларни бирлаштирган ҳисобот охирги ўн йилликлардаги энг юқори даражага чиққанини таъкидлаган.