Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Алоқа департаменти директори Жули Козак айтишича, АҚШ долларининг жаҳон захира валютаси ва инвесторлар учун хавфсиз бошпана сифатида давлат облигацияси мавқеидаги роли ўзгармайди.
- АҚШ давлат облигацияси хавфсиз актив ҳисобланади, доллар иқтисодиётда муҳим ўрин тутади, - деди у журналистлар учун уюштирилган брифингда. - Бу борада ҳеч қандай ўзгариш кўрмаяпмиз. ХВЖ Америка давлат институтларининг ликвидлик даражаси ва ишончлилиги билан қўллаб-қувватланадиган қарз бозори фаолиятини танқидий баҳолаш мумкин.
ХВЖ бошқарувчи директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат Қўшма Штатларни бюджет тақчиллигини камайтириш ва ўсиб бораётган ташқи қарзни бартараф этишга чақирди.
“Financial Times” газетасига берган интервьюсида у мамлакат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан барқарор ўсиб бораётганини қўшимча қилди ва АҚШ иқтисодиёти савдо сиёсатидаги ноаниқликнинг ўта юқори даражасига дучор бўлишидан огоҳлантирди.
Аввалроқ “Moody's Ratings” халқаро рейтинг агентлиги мамлакат давлат қарзи ошиши фонида АҚШ кредит рейтингини “ААА”дан “АА1”га туширганди. Бундан ташқари “Bank of America Corporation”, “JPMorgan Chase & Co.” ва “Wells Fargo & Company” каби йирик банкларнинг узоқ муддатли депозит рейтинги “Аа1”дан “Аа2”га тушган.