Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВЖ АҚШ миллий қарзи тез ўсаётганидан хавотирда
15:47 / 2026-02-26

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) АҚШ миллий қарзи 2031 йилга келиб ялпи ички маҳсулотнинг 140 фоизига етишини башорат қилмоқда, деб ёзган "РИА Новости" фонд маълумотига таяниб.

- Ҳозирги ёндашувга кўра, камомад ЯИМнинг 7-8 фоизини ташкил қилмоқда, - дейилган ҳужжатда. - Демак 2031 йилгача давлат қарзи ЯИМнинг 140 фоизига етади. Бу нафақат АҚШ, балки глобал иқтисодиёт барқарорлигига ҳам таҳдид солиши мумкин.

Вазиятни ўнглаш учун Қўшма Штатлар аниқ ва мақсадли режага муҳтож. Ғазначилик департаменти 24 февраль куни эълон қилган маълумотда АҚШ миллий қарзи 37,787 триллион долларга етгани, бир йил олдин ушбу кўрсаткич 36,219 триллион доллар бўлгани акс этган.

С.Раҳимов, ЎзА