ХВЖ 2023 йилда нефть нархи 16 фоизга тушишини таъкидламоқда
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоб-китоби бўйича жорий йилда нефть 16,2 фоизга арзонлашиб бир баррели 81,13 долларгача тушади. ХВЖнинг дунё иқтисодиётига бағишланган маърузасида шу ҳақда айтилмоқда.
"2023 йилда нефть нархи тахминан 16 фоизга тушади", – дейилади маърузада.
"2023 йилда ўртача кутилаётган нарх фьючерс бозорларда 81,13 долларга тушади ва 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 75,36 долларни ташкил этади", – дейилади ҳужжатда.
ХВЖ ҳисоб-китобича, "энергия қувватлари бозори Украина можароси туфайли келиб чиққан иқтисодий ларзаларга кутилгандан ҳам тез мослашмоқда". Шунга қарамай ўтган йили "энергия қувватлари ва озиқ-овқат нархларининг кескин кўтарилиши ҳаёт кечириш қийматида инқирозни юзага келтирди, дейилади хабарда.
Жамғармадагиларнинг таъкидлашича, Украина можароси туфайли нефть, газ ва озиқ-овқат нархларининг кутилгандан ҳам юқорилаб кетиши "умумий инфляцияни яна қайтадан тезлаштириб юбориши мумкин".