Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХВФ: глобал давлат қарзлари юз триллион доллардан ошади
17:13 / 2024-10-21

Жаҳон бўйичадавлат қарзлари йил охиригача юз триллион доллардан ошади ва ўсишда давом этади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси эълон қилган ҳисоботда.

“Мамлакатларнинг учдан икки қисмида қарз барқарорлашиши ёки камайиши тахмин қилинаётган бўлса-да, у пандемиягача бўлган даражадан анча юқори бўлиб қолади”, дейилади ҳисоботда.

Белгиланганидек, жорий йилда давлат қарзи жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизини ташкил этади, 2030 йилга бориб эса у 100 фоизга яқинлашади.

ХВФ қарз даражаси башорат қилинганидан юқори бўлиши мумкинлиги, бунда номаълум қарзлар катта аҳамият касб этишини таъкидлаган. Бу фоиз ставкаларидаги фарқлар, қарзларнинг ўсиш суръатлари, бюджет тақчиллиги ёки валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган қарздаги ўзгаришлардир.

ХВЖ давлатлар, хусусан, Бразилия, Италия, Франция, Буюк Британия, АҚШ ва Жанубий Африка қарз даражасини камайтириши кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Ҳисоботда айтилишича, қарз даражасини пасайтириш учун ҳозир энг мақбул давр ҳисобланади, чунки инфляция пасайиб, марказий банклар ўз сиёсатини юмшатишга тайёрланмоқда.