Ҳужжатлари бўлмаган 111 миллион сўмдан зиёд товарлар фош этилди
Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар божхона назоратидан ўтказилди.
Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 111 миллион 700 минг сўмлик 3 турдаги 73 дона рулон мато борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА