Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳужжатларда қайд этилмаган 1,2 миллиард сўмлик товарлар фош этилди
12:26 / 2021-07-05

Мамлакатимизга товар-моддий бойликлар ноқонуний кириб келишининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

 Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ТИФ божхона постига хориждан автомобиль ўриндиқлари учун қопламалар келтирилган. Мазкур божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди. Натижада, 130,5 миллион сўмлик 290 дона қоплама вақтинча сақловга олинди.  

 Маълумот ўрнида айтиш жоиз, почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситаларини юртимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Аммо айрим шахслар мазкур белгиланган тартибларга зид равишда ўз қинғирликларини амалга оширишга уринмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Бош-почтамт” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистон давлатидан юртимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига келган почта жўнатмасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди. Натижада, почта жўнатмасида почта декларациясида кўрсатилмаган 4 та конвалютада жами 20 та ампулада таркибида гиёҳванд модда бўлган “Трамадол” номли гиёҳвандлик дори воситаси борлиги аниқланди.  

 Шуни ҳам айтиш жоизки, божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишининг олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, юк контейнерида хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган хўжалик моллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 1 миллиард 278,5 миллион сўмлик 9 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқариш учун хомашё, тикув машиналар, матолар, тасмалар каби товарлар борлиги аниқланди.  

 Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 Шаҳноза Маматуропова, ЎзА