Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳужжатларда кўрсатилмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
09:31 / 2022-03-17

Божхона органлари томонидан турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Довут-ота” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро К.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 220 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулоти борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда ушбу постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Э бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик 10 дона чангютгич борлиги маълум бўлди.

“Довут-ота” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам назоратдан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 21 миллион сўмлик хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА