Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1,1 миллиард сўмлик товарлар фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилмоқда.
Жумладан, пост ходимлари томонидан хориждан маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига темир йўл контейнерида келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари жамият вакиллари иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, контейнерда юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 миллиард 118 миллион сўмлик 8 минг 315 дона вело шина ва камералар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
ЎзА