Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 миллиард сўмдан ортиқ косметика маҳсулотлари режаси фош бўлди
12:04 / 2022-03-04

Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида божхона органлари тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкен шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида йирик миқдордаги товарларни олиб кириш режаси фош этилди. 

Унга кўра, хориждан божхона постига “дори воситалари” товарлари олиб келинган. 

Мазкур товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 миллиард 106 миллион сўмлик 3,1 тонна оғирликдаги 61 турдаги 13 минг 836 дона косметика маҳсулотлари борлиги аниқланди. 

Мазкур товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Тошкент шаҳар божхона бошқармаси  
Ахборот хизмати