Ҳужжатда йўқ, аммо...
Ҳужжатда йўқ товарлар божхона постида пайдо бўлди. Бу ҳақида Бухоро вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Божхона ходимлари томонидан ҳужжатларда қайд этилмаган йирик миқдордаги товарларнинг ноқонуний тарзда юртимиз чегараларидан олиб кирилишининг олди олинди. Унда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига хорижий йўналишда ҳаракатланиб кириб келган юк автотранпост воситаси “Z-Portal” қурилмаси ёрдамида скайнер қилиниб, тегишли божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк кузатув хужжатларида умуман қайд этилмаган, “пемза камень” товарлари борлиги маълум бўлди. Умумий қиймати 250 миллион сўм деб баҳоланаётган ушбу товарлар ҳозирда қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Зариф Комилов, ЎзА