ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Ҳувайдо” МФЙ ҳудудидаги “Қувасой-Полмон” автомобиль йўлидан ўтган кўприк мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, шаҳар ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
4К-844 “Қувасой-Полмон” автомобиль йўлидаги мазкур муҳим объектда давлатимиз раҳбарининг “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Мостстрой” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилиш ишлари амалга оширилди.
Лойиҳага кўра 2,4 миллиард сўм маблағ ҳисобига узунлиги 18 метр, эни 15 метр бўлган кўприк таъмирланиб, ҳар икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилди. Шундай қилиб, ХХ асрнинг 60-йилларига қурилган ва ўтган вақт давомида ночор ҳолга келиб қолган кўприк тамомила янги қиёфа касб этиб, йўловчилар ва автомобиллар эркин ҳаракатланиши учун қулайлик яратилди.
[gallery-15086]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА